12:43 / 19.04.2016
1701

Жонбоз журналист ҳайдовчини сув тошқинидан қутқариб қолди

Техаснинг ABC 13 канали мухбири Стив Кэмпион Ҳьюстонда сув тошқини ҳақида тўғридан-тўғри репортаж тайёрлаётган эди. Шу пайтда сув оқими бир машинани оқизиб кета бошлади, сув машинанинг деярли ярмини кўмиб турарди. Репортёр ҳайдовчи-эркакка машинадан чиқишини сўраб бақиради.

Ҳайдовчи машинасидан кўнгил узолмай турган, журналистнинг чақириғидан кейин машинани истамайгина тарк этиб, тасвирга олиш гуруҳи томон сузди. Журналист унга сувдан чиқиб олишда ёрдам берди.

Биз оздан сўнг машина бутунлай сув остида қолди.

Top