18:43 / 20.04.2016
4783

Австрия Ўзбекистонда немис тили бўйича янги грантлар жорий этиши мумкин

Австрия ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Европа, Кавказ орти давлатлари, Ўрта Осиё давлатлари бўлимининг бошлиғи Ҳайдемария Гюрер Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида меҳмон бўлди. 

Учрашув давомида Гюрер университет ўқитувчиларининг австриялик мутахассислар билан ҳамкорликда янги авлод дарсликларини яратишдаги хизмати, Ўзбекистоннинг хорижий тиллар тизимида Европа таълим стандартларига тобора яқинлашиб бораётганига алоҳида урғу берди.

Шунингдек, ЎзДЖТУ раҳбарияти билан ўтказилган икки томонлама диалог чоғида бакалавриат ва магистратура босқичида немис тилини ўрганувчи талабалар учун грантлар дастурини жорий қилиш, кадрлар алмашинуви ва педагогик амалиётни Австрияда ўташ масаласи, Тошкентда Австрия кунларини ташкил этиш, ҳамкорлик битимлари имзолаш бўйича саволлар муҳокамага қўйилди.

Top