Спорт | 08:26 / 20.04.2016
2344
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимовичнинг голи «ПСЖ»ни Франция Кубоги финалига олиб чиқди

Франция Кубогининг ярим финалида «Лорьян» «ПСЖ» билан ўйнади.

Учрашув 1:0 ҳисобида парижликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 75-дақиқасида швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович томонидан урилган гол якунда пойтахтликлар клубга кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, «ПСЖ» Франция кубогининг финалига чиқди.

Ярим финалнинг иккинчи учрашуви бугун «Сошо» ва «Марсель» жамоалари ўртасида ўтказилади.

Франция кубоги. 1/2 финал
Лорьян – ПСЖ 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 75 Ибраҳимович.
Лорьян – Лекомт, Геррейру, Роз, Гассама, Туре, Меслуб, Ндонг, Жуффре (Филиппото, 90), Бартельме (Муканджо, 65), Беллюгу (Жанно, 78), Уорис.
ПСЖ – Сиригу, Орье, Максвелл, Маркиньос, Тиаго Силва, Рабьо, Ди Мария (ван дер Виль, 87), Матюиди, Стамбули (Пасторе, 68), Ибраҳимович, Кавани (Лукас, 68).
Огоҳлантиришлар: Матюиди (56), Ндонг (56), Ибраҳимович (64), Меслуб (83).