Жаҳон | 14:32 / 20.04.2016
1927
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Max Thunder машғулотларини ўтказмоқда

Корея Республикаси ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Max Thunder номли ҳарбий ҳаво машғулотларини ўтказмоқда. Бу ҳақда, Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги маълум қилган.

“Шу йилнинг 29 апрелига қадар давом этадиган машғулотлар мақсади-жанговар ҳаракатлар вақтида иттифоқчилар ҳаракатини мувофиқлаштириш бўйича кўникмалар ҳосил қилишдан иборатдир", — дейилади вазирлик ахборотида.

Ушбу машғулотлар 2009 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Бу йилги ўқув-тайёргарлик машқларида 1,2 мингга яқин америкалик ва 640 нафар маҳаллий ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Унда, шунингдек, юзлаб қирувчи самолётлар, хусусан Кореянинг F-15K, KF-16, FA-50 ва Американинг F-16 қирувчи самолётларидан фойдаланилмоқда.

Машғулотлар чоғида, иттифоқчилар самолётлари икки гуруҳга бўлиниб, турли хил сценарийларни ижро этади.