19:49 / 20.04.2016
2095

ОЎЮда бюджет асосида таълим олувчиларнинг 3 йил ишлаб бериш тартиби маълум қилинди

Бюджет асосида ўқиганлар 3 йил мажбурий ишлаб беради ва кейин дипломини олади, деган гап бор. Магистратурада ўқишни давом эттирмоқчи бўлганларга ишлаб бериш муддати чўзиладими ёки шу уч йил муддат ичида иш жойини ўзгартирса, берилган муддат қайтадан ҳисобланадими?

Ушбу жараён 2005-2006 ўқув йилидан бошлаб амалиётга тадбиқ этиб келинмоқда. Агар Олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида бакалавриатини тамомлаган битирувчилар магистратура тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда, камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлаганидан сўнг амалга оширилади. Олий таълим муассасаларини тўлов-контракт асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлаганидан сўнг амалга оширилади.

Шунингдек, таълим муассасаси, корхона ёки ташкилотга турли лавозимларда ишлаган муддат ҳамда таълим муассасаси, корхонаси ёки ташкилотга мансуб бўлган тизимдаги (вазирлик, идора ёки бошқа хўжалик бошқарув органи) бошқа таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда иш берувчининг розилигига кўра ишлаган муддат битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган уч йиллик муддатга ҳам киради.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига асосланиб, “Даракчи” нашри хабар берган.

Top