Жамият | 15:21 / 20.04.2016
2082
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида аёлларга кечки пайт ресторанларда ишлашга рухсат берилди

Саудия Арабистонида аёлларга оилавий ташриф учун мўлжалланган ресторанлар, аёллар маҳсулотлари сотиладиган дўконлар ва оилавий кўнгилочар марказларда кечки-тунги вақтларда ишлашга рухсат берилди. Бу ҳақда мамлакат меҳнат вазирлиги вакили Абдул Манам аш-Шаҳрий хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, маълум меҳнат турларини тақиқлаш ҳукумат аёлларга умуман ишлаш ёки бирор машғулотга эга бўлишни ман этади дегани эмас.

“Вазирлик аёлларга уларнинг табиатига мос ва шу билан бирга уларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимояланадиган иш шароитларини яратишга уринмоқда”, дея аниқлик киритди аш-Шаҳрий.

Вазирлик вакили маълумотига кўра, ҳукумат аёлларнинг хавфсизлиги ва уларнинг соғлигини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан 21та мутахассисликда меҳнат қилишига рухсат бермайди.

Саудия Арабистонида ишда банд аҳолининг 17 фоизини аёллар ташкил этади.