06:32 / 20.04.2016
1977

Швеция шаҳзодаси Карл Филипп ва унинг рафиқаси ўғил фарзандли бўлишди

20 апрелда Швеция шаҳзодаси Карл Филиппнинг рафиқаси София ўғил фарзанд кўргани маълум бўлди.

София биринчи бор кўзи ёриган. Таъкидланишича, у ва чақалоқ ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар. Туғруқ пайтида шифокорлар аралашуви талаб этилмаган, барчаси рисоладагидек ўтган.

Болакай 19 апрелда Стокгольмда маҳаллий вақт билан соат 18.30ларда дунёга келди. Унинг вазни 3 кг 959 гр, бўйи эса 49 см ни ташкил қилган.

"У қўнғир сочли, унга нисбатан ҳис-туйғуларим тўлиб тошмоқда. Болангни қўлда ушлаб туриш ҳиссини таърифлаб бериш қийин", деб ўз таассуротлари билан бўлишди шаҳзода.

Ҳозирча болага исм берилмаган.

Туғилган чақалоқ Швеция қироли Карл XVI Густав ва қиролича Сильвиянинг 5-набираси бўлди.

Илк бор ота-она бахтига муяссар бўлган жуфтликни Швеция бош вазири Стефан Лёвен табриклади ва уларга энг эзгу ниятларини тилаб қолди.

Март бошида Швеция валиаҳд маликаси Виктория ҳам ўғил фарзандли бўлганди.

Top