Фан-техника | 21:34 / 20.04.2016
3626
2 дақиқада ўқилади

Urban — юк ташувчи самокат

Кўчада юрганимизда ҳеч кимни самокат ёки велосипедда кўрмаймиз. Лекин улар харидлар қилганимизда, қутилар, уй ҳайвонлари, гуллар ва бошқа кўплаб буюмларни ташишда яқиндан ёрдам беради. Самокатларнинг юк ташувчи моделлари камдан-кам учрайди. Шу сабабли, калифорниялик ишлаб чиқарувчи Nimble Scooters компанияси бу етишмовчиликни бартараф этиш учун Urban номли шаҳар самокатини намойиш этди. Унда 30х30 см майдонли юк учун махсус жой ажратилган.

Ҳозирча фақат IndieGoGo орқали ишлаб чиқарилган учиш қурилмасининг оғирлиги 13.6 килограмни ташкил этиб, у автомобиль юкхонаси, поезд, автобус, идора ёки уйда бемалол олиб юришга мўлжалланган тахланувчи дизайнга эга. Самокат кўп жойни эгалламайди. Одатий ҳолатда унинг узунлиги 132 см, букилган ҳолатда эса - 86 смни ташкил қилади.

Унинг юклар учун қурилган платформаси 23 килограммгача бўлган оғирликни кўтара олади. Рул қисмидаги тиргакда юкни ишончли маҳкамлаш ва боғлаш учун махсус арқонлар жойлаштирилган. Nimble Urban самокатининг уч турдаги модификацияси тақдим этилган. Асосий модель 149 доллар қийматида баҳоланган. Велосипедли тиргак ва текис устундан иборат самокат нархи эса 229 долларни ташкил этади. 279 долларга эса саватча ва текис устунли кўринишдагисини сотиб олиш мумкин.

Nimble Urban Scooter from Nimble Scooters on Vimeo.

Nimble Urban and friends from Nimble Scooters on Vimeo.