Жамият | 11:32 / 20.04.2016
2127
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 15-қаватдан тушиб кетган бола омон қолди

Хитой шарқидаги Чанчжоу шаҳрида уч ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетди ва тирик қолди.

Воқеа бола яшайдиган уйда балкон ойналари алмаштирилаётган пайтда содир бўлган. Она ошхона чалғиган пайт болакай очиқ балкондан пастга шўнғиган.

Ёмғирдан сўнг юмшаб қолган ерга юз томони билан тушгани учун бола мўъжиза сабаб тирик қолган. У 15 сантиметр нарига йиқилганда асфальтга тушган бўларди. Ҳозир эса боланинг бир неча жойи қаттиқ синган.

“Бу ҳақиқатдан ҳам мўъжиза”, - дейди боланинг онаси.