Ўзбекистон | 18:35 / 21.04.2016
3230
2 дақиқада ўқилади

“Тошкент” халқаро аэропортида янги Business Lounge “Uzbekistan airways” ишга туширилди (фото)

“Тошкент” халқаро аэропортида амалга оширилган таъмирлаш ишларидан сўнг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва бошқа авиакомпанияларнинг йўловчилари учун янги Business Lounge “Uzbekistan airways” ишга туширилди. 

Янги Business Lounge “Uzbekistan airways”ни лойиҳалаштиришда замонавий ахитектура технологияларидан фойдаланилди. Бу ер йўловчилар ва юкларни рўйхатдан ўтказиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган техника қурилмалари билан таъминланди.

Кутиш зали 350 кв.м. бўлиб, 160 ўринга мўлжалланган. Йўловчилар учун эса турли қулайликлар яратилинган. Бунга мисол қилиб, ўйингоҳдан иборат она ва бола хонаси, ювиниш хонаси, тиббиёт пункти ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Йўловчилар хизматида турли хил таом ва ичимликлардан иборат кафе-бар ишламоқда.

Бундан ташқари, ўз парвозларини кутаётган йўловчилар қулай мебелларда катта ҳажмли телеэкранлардан, текин Wi-Fi хизматидан ва матбуот нашрларидан фойдаланишлари учун имконият яратилди. Янги Business Lounge “Uzbekistan airways”да имконияти чекланган йўловчилар учун алоҳида шароитлар қилинди.

Бу ислоҳотлар оқибатида Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар сонининг ошишига хизмат қилиши кутилмоқда.