АҚШ молия вазирлиги 20 долларлик пулда аёл кишининг сурати пайдо бўлишини тасдиқлади
АҚШ молия вазири Жейкоб Лью махсус матбуот-анжумани давомида10 ва 20 долларлик пулларда аёлларнинг сурати пайдо бўлишини тасдиқлади.
"Мен 100 йилдан кўпроқ давр ичида биринчи бор қоғоз пулда – 20 долларлик пулда аёл киши – Гарриет Табменнинг сурати пайдо бўлишини мамнуният билан маълум қиламан", деб айтди Лью. У шунингдек 5 ва 10 долларлик қоғоз пулларда ҳам ўзгаришлар бўлишини тасдиқлади.
Лью ўтган йили 10 долларлик пулда аёл кишининг қиёфаси жойлаштирилиши режалаштирилгани ва бу билан мамлакатдаги демократияни ривожлантиришда аёл кишининг ўрни ҳақидаги муҳокама келтириб чиқарилганини маълум қилди. Унинг айтишича, у кўплаб мурожаатлар олган, мамлакатнинг барча бурчакларида кўплаб муҳокамалар бўлиб ўтган.
Шунингдек, бундай қоғоз пул учун янги – 25 долларлик пул яратиш ҳам таклиф қилинганди.