Фан-техника | 15:51 / 22.04.2016
2109
2 дақиқада ўқилади

HTC 10 ҳамда iPhone 6S камералари “беллашди”

HTC гигантлари кўп йиллардан бери суратга олиш юқори сифати билан мақтана олмаётган эди. HTC One (M7) телефонида компания биринчи марта UltraPixel технологиясини қўллади ва юқори пикселли камера ҳажмини ўрнатди. Кейинги моделларида эса ишлаб чиқарувчи бу янгилигини давом эттирмади, рақобатчилар эса вазиятдан унумли фойдаланиб илгарилаб кетди.

Янги HTC 10 телефонида компания изланишларини яна йўлга қўя олди ва моделнинг камераси бозорнинг энг олди маҳсулотига айланди. DxOMark нуфузли манба HTC 10 манбасига 88 балли юқори баҳо берди. Бугун интернет тармоғида HTC янги телефони ҳамда Apple’нинг iPhone 6S олган суратлар таққосланган материал пайдо бўлди.

Маълумки, HTC 10 телефонига f/1,8 диафрагмали ва катта ҳажмли - 1,55 мкм пикселга 12 мегапикселли UltraPixel модули ўрнатилган. Бундан ташқари, камерада ифодани оптик жиҳатдан мўътадиллаштириш, икки марталик чақноқ ва лазерли автофокус қўлланган. iPhone 6S телефонида ҳам f/2,2 диафрагмали ва 1,22 мкм пиксель ҳажмга эга 12-мегапикселли сенсор ўрнатилган. Бу моделда оптик мўътадиллаштириш функцияси йўқ.

Қуйида HTC 10 (чап томонда) ҳамда iPhone 6S (ўнг тарафда) телефонларида олинган суратлардан мисоллар: