Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясида мини-футбол бўйича турнир ўтказилди
2016 йил 22 апрель куни Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси XXXI ёзги Олимпиада ва XV ёзги Паралимпия ўйинлари олдидан спорт федерациялари билан ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ассоциация мажмуасида спорт федерациялари ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича турнир ўтказди. Мазкур турнирда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий оимпия қўмитаси, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон таэквандо федерацияси ва Ўзбекистон сув спорт турлари федерациялари иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида Ассоциация томонидан ғолиб жамоага “Паралимпия Кубоги” ва совғалар тақдим этилди ва таниқли санъаткорлар ўз санъатлари билан йиғилганларни тадбир давомида хушнуд этдилар.