Спорт | 09:56 / 24.04.2016
1585
1 дақиқада ўқилади

Луис Энрике: “Мукаммал жамоа бўлмайди, энг муҳими барқарорликдир”

“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике “Спортинг” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (6:0), чемпионлик пойгаси ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кейинги босқичларда кучли учликдан бири муваффақиятсизликка учрайди, деб ўйламайман. Шу боис мен “Атлетико” ва “Реал” учрашувлаига аҳамият қаратмайман.

Мен биладиган ягона нарса шуки, кейинги уч турдаги ғалабалар бизга чемпионликни олиб беради.

Мен жамоада кўтаринки кайфият шакллантирдим, чунки футболчиларим ёмон вазиятда қолишган эди. Мукаммал футболчи ёки жамоа бўлмайди, энг муҳими барқарорликдир”, – деди Энрике.