Жаҳон | 00:31 / 26.04.2016
1660
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ва Европанинг тўртта давлати ИШИДга қарши курашни давом эттиришга келишиб олди
АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия етакчилари Ганновердаги учрашувда ИШИДга қарши Сурия ва Ироқда биргаликдаги курашни давом эттиришга келишиб олдилар.
Бу ҳақда Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг девонхонаси берган хабарда айтилмоқда.
Таъкидланишича, томонлар ИШИДга қарши жумладан "интернетда аксилтеррорчилик фаолияти ёрдамида" кураш суръатларини камайтирмаслик зарурлигига рози бўлдилар.