Жаҳон | 15:43 / 28.04.2016
1721
1 дақиқада ўқилади

Кличко полициячиларни велосипедга “ўтқизмоқчи”

Киев мэри Виталий Кличко патруль полициячилари яқин кунларда велосипедда юришларини маълум қилди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.

Мэр бу фикрини “Ишга велосипедда” акцияси давомида маълум қилди.

“Йилдан йилга Киев шаҳрида ҳаракатланиш учун велосипедни танлайдиган одамлар кўпайиб бораётгани яхши ҳолат. Яқин кунларда пойтахт кўчаларида велосипедда юрган патруль ходимларини ҳам учратиш мумкин бўлади”, — деди Кличко.

Шунингдек, у ҳозирги пайтда велосипед инфратузилмасини ривожлантириш шаҳар ҳокимияти устувор мақсадларидан бири ҳисобланади.