16:33 / 11.05.2016
3181

Каннда 69-халқаро кинофестивали иш бошламоқда

11-22 май кунлари давомида бўлиб ўтадиган 69-халқаро Канн фестиваль дастури ўз ишини бошлаш арафасида турибди. 

Номларига қараганда, фестивалнинг асосий танлови бу йил жуда ҳаяжонли бўлиши кутилмоқда. Педро Альмодовар, Жим Жармуш, Кен Лоуч, Поль Верхувен, Жан-Пьер ҳамда Люк Дарденна ва ҳатто Шон Пенн ҳам фестивалга ўзларининг янги фильмларини олиб келишган. 

Ҳакамларга бу йил австралиялик режиссёр, “Ақлдан озган Макс. Ғазаб йўлаги” блокбастери муаллифи Жорж Миллер бошчилик қилади. 

Канн фестивали бугун – 11 май куни Вуди Алленнинг Жесси Айзенберг ва Кирстен Стюарт иштирокидаги “Чиройли одамлар” картинаси премьераси билан бошланади. 

Асосий иззат-икромга Клод Лелушнинг “Эркак ва аёл” фильми сазовор бўлиши мумкин Фильм роппа-роса 50 йил аввал биринчи марта Канн фестивалида намойиш этилган ва “Олтин пальма новдаси” мукофотига лойиқ кўрилганди.

Top