20:55 / 12.05.2016
7458

Тиллафурушларнинг жиноий қилмишига чек қўйилди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тиллафурушларнинг жиноий қилмишига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда. 

Фуқаролар Ғ.Алиев ва Т.Зокировларнинг (исм-фамилияси ўзгартирлиган) департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармасига йўллаган ёзма мурожаати бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида М.Мамадалиев ва Р.Тойировларнинг қилмиши фош бўлди. Улар фуқароларга тамғали 10 рубль қийматдаги жами 30 дона сариқ металл тангаларни 15 минг АҚШ долларига сотаётганда ушланиб, тангалар ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Мамадалиев ва Р.Тойировларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қонуний жазо тайинланди.

Top