17:33 / 14.05.2016
7507

Самарқанд Давлат университетидаги “олғир”лар ҳаракатига чек қўйилди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд Давлат университети тарих факультетининг талабаси Собир Нуртоевнинг пора олди-бердисидаги воситачилигига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда. 

Фуқаролар Асрор Ҳалилов ва Зуҳриддин Бешимовдан (исм-фамилиялар ўзгартирилган)  ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора олиш ва беришда воситачилик қилиб, уларнинг ҳар биридан 10 минг АҚШ долларидан олади. Бу пулларни мазкур факультетнинг декани Шоислом Куртовга пора тариқасида бермоқчи бўлган вақтда ҳар иккиси ҳам ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан уларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Top