Жамият | 12:09 / 14.05.2016
14482
2 дақиқада ўқилади

Таиландда ичида ҳайвонлар ички аъзолари бўлган чарм маҳсулотлар сотила бошланди

Ogilvy&Mather реклама компанияси ва PETA нотижорат ташкилотининг Осиёдаги ваколатхонаси ҳйвонларни ҳимоя қилишга қаратилган антиқа акция ўтказишди. Акция Бангкокнинг энг йирик гипермаркетларидан бирида ўтказилди. Бу ерда фаоллар чармдан ишланган кийим-кечак, сумка ва турли буюмлар сотиладиган сохта дўкон очишди, деб хабар бермоқда Bored Panda.

Бир қарашда бутик пешойналарида оддий чарм буюмлар тахлаб қўйилгандек. Бироқ буюмларнинг ичида карахт ҳолга солувчи "сюрприз" бор: барча курткалар, сумкалар ва картмонлар ичи ҳайвонларнинг қалбаки, бироқ ҳақиқийсига жуда ўхшаш ички аъзолари билан тўлдирилган. Мисол учун, буюмлардан бирида уриб турган юрак бўлган.   

Бундан бехабар харидорлар буюм билан яқиндан танишиш пайтида бу сохта аъзоларни кўриб қўрқиб кетиб, сапчиб тушганлар. Ogilvy&Mather ва PETA бу акция билан гап чирой ва услубга келганда, кўпчилик одамлар ҳайвонларнинг азоб-уқубатларига кўз юмиб юборишларини кўрсатишни исташган.

 

 

insta