Жамият | 14:06 / 14.05.2016
5733
1 дақиқада ўқилади
Жеймс Макэвой ажрашаётгани ҳақида эълон қилди
Express нашрининг ёзишича, актёр Жеймс Макэвой турмуш ўртоғи Энн-Мари Дафф билан бирга ажралаётганлари ҳақида маълум қилишган.
«Биз хафалик билан ажрашишга қарор қилдик. Биз, дўстона алоқаларимиз, ўзаро муҳаббат туйғуси ва ҳурматни, ўғлимизга нисбатан мажбурият ҳиссини сақлаб қолган ҳолда муносабатларимизнинг янги босқичига чиқмоқдамиз», — деб хабар қилган жуфтлик.
Шу билан бирга, Макэвой ва Дафф уларнинг шахсий ҳаёти ва ўғилларининг ҳаётига ҳурмат билан ёндошишларини илтимос қилишган.