11:34 / 16.05.2016
9670

Мия саратонини даволашда самарали янги усул топилди

Илғор тадқиқотлар Халқаро мактаби мутахассислари мия саратони тажовузкор ўсмаларидан бири – глиобластомани даволашда самарали ёрдам берувчи ген терапияси усулини ишлаб чиқди. Тадқиқот натижалари Oncotarget тиббиёт нашрида чоп этилган. Бу ҳақда SISSA сайтига асосланиб, РИА Новости хабар қилди. 

Даволашнинг асосий калити бўлиб Emx2 номи билан машҳур ген хизмат қилади. У глиал ҳужайралардан бири – астроцитлар ўсишини эмбрионал давридаёқ бартараф этишга жавоб беради.

Тажрибалар шуни кўрсатди-ки, Emx2 генини фаоллаштириш саратон ҳужайралари ўсишига самарали тўсқинлик қила олади, чунки ген олтита турли нуқталарда метаболизм жараёни бузилишига ёрдам беради. 

Саратоннинг ўсма ривожланишини сусайтирувчи терапияга чидамлилиги зарарли ҳужайралар даволанишга қаршилик кўрсатиш учун фойдаланадиган кўп сонли айланиб ўтиш йўллари билан изоҳланади. Emx2 гени таъсир этганда эса глиобластоманинг ривожланиши амри маҳол. 

Олимлар ушбу янгилик саратон ўсмаларининг зарарли турларига қарши курашда қўл келишига ишонч билдиришган.

Top