Жамият | 15:47 / 17.05.2016
6471
1 дақиқада ўқилади
Петербургда ўзбекистонлик оғуфурушлар гуруҳи қўлга тушди
Санкт-Петербург шаҳрида героин тарқатиш билан машғул бўлган ўзбекистонликлар гуруҳи қўлга олинган. Бу ҳақда Наркотик моддаларни назорат қилиш федерал хизматининг Ленинград вилояти, Петербург шаҳри бўйича бўлими матбуот хизмати хабар қилган.
Полициячиларнинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган 6 киши келишилган жойларда наркотик моддаларни қолдириш усулида героин сотишни йўлга қўйган. Улар тўлов тизимлари орқали маблағларни олишган.
"Гром" номли махсус гуруҳ томонидан шаҳарнинг 5та нуқтаси бўйлаб ўтказилган амалиёт натижасида 115 граммдан ортиқ героин моддасининг гиёҳвандларга етказилиши олди олинган.
Гуруҳнинг барча аъзолари айни вақтда ҳибсда ва уларга нисбатан тегишли моддалар бўйича жиноий иш очилган.