Жамият | 16:59 / 19.05.2016
6606
2 дақиқада ўқилади

DM: Дэниел Крэйг Жеймс Бонд ҳақидаги филмларда суратга тушишдан бош тортди

Британиялик актёр Дэниел Крэйг инглиз жосуси Жеймс Бонднинг янги саргузаштларидан ҳикоя қилувчи 2 та фильмда суратга тушиш таклифини рад этди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри. Унга, гонарар сифатида жами 68 млн фунт стерлинг (98 млн 600 минг АҚШ доллар) таклиф этилган. Манбаларнинг маълум қилишларича, артист "агент 007" карьерасини якунлаганини қайд этган.

Умуман, Крэйг – Бонд ролини ижро этганлик учун энг катта ҳақ олган актёр ҳисобланади. У Бонд ҳақидаги 4 та фильми бош роллари учун жами 38 млн фунт стерлинг (55 млн доллар) гонорар олган.

Манбаларнинг хабарларига кўра, MGM студияси Крэйгга яна иккита фильмда бош ролни таклиф этган. Бу маблағга Крэйгнинг фильмлардан бирида продюсер бўлиши учун бериладиган иш ҳақи ҳам киритилган. Шунга қарамай, Дэниел Крейгнинг инкор этишидан сўнг, студия уни ҳоли қўйишга қарор қилган. 

Бундан аввал, ОАВда Крейг Бонд саргузаштларига оид фильмларга қайтиши даргумонлиги хусусида хабарлар пайдо бўлганди. ЎшандаТом Хиддлстон Бонд ролини ижро этишга тайёрлиги ҳам маълум қилинган эди.