00:43 / 21.05.2016
8555

Биологлар мушак тўқималари жароҳатдан сўнг қандай қилиб тикланишини ўрганишди

Монаш регенератив тиббиёт институти олимлари мушакларнинг жароҳатдан сўнг қайта тикланиш ҳолатидаги биринчи босқични кузатишди. Тадқиқот Science журналининг янги сонида чоп этилган

Биологлар мушак ва асаб регенерациясига қодирлиги билан танилган данио-рерио балиғини ўрганиб чиқишди. Олимлар мушакларнинг катта илдиз ҳужайраларига кўпроқ эътибор қаратишди. Мушаклар шикастланган ҳолатда уларни қайта тиклашда фаол иштирок этувчи илдиз ҳужайралар тўплаш жараёни амалга ошади. Балиқлар шаффоф тусда бўлгани учун олимлар қайта тикланиш жараёнини реал вақт режимида кузатишга муваффақ бўлишган, деб ёзилади мақолада.

Мутахассислар анчадан буён мушаклар регенерациясида илдиз ҳужайраларнинг иштирокини ўрганиб келишган бўлса-да, бу тадқиқотлар ҳайвонлар билан эмас, фақатгина ҳужайра намуналарида амалга оширилган.

Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, мушаклар қайта тикланиши жараёнини пухта ўрганиш ёши кекса инсонлар ва мушак дистрофияси мавжуд бўлган беморлар ҳаёт тарзини яхшилашга, шунингдек, мушак жароҳатларини олган спортчиларга ёрдам беришда катта хизмат қилади.

Top