14:38 / 22.05.2016
4022

Чикагода отишма натижасида 14 кишини жароҳатланиб, 1 киши ўлдирилди

АҚШнинг Иллинойс штати таркибидаги Чикаго шаҳрида юз берган отишма натижасида камида 14 киши жароҳатланган ва 1 киши ҳалок бўлган.

Маҳаллий полиция вакили Ҳектор Элфаронинг маълумотига кўра, отишма ҳудудидан 26 ёшли эркак жасади топилган. У икки нафар номаълум шахс Энглвуд туманида келтириб чиқарган отишма қурбонига айланган.

NBC телеканали маълумотига кўра, жароҳатланиб шифохонага ётқизилганлардан 3 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Манбаларда айтилишича, отишмага гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи гуруҳлар ўртасидаги можаро сабаб бўлган.

Top