Жамият | 18:40 / 24.05.2016
15739
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳрида 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир этилди
“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида хабар берилишича, 24 май тонгги саккизлар атрофида Тошкент шаҳридаги Ганга кўпригида 11 та автомобиль иштирокида йўл транспорти ҳодисаси содир бўлган.
Фойдаланувчилар қолдирган изоҳдан маълум бўладики, ЙТҲлар кўприкнинг турли қисмларида содир бўлганлигини англаш мумкин. Улардан бирида бешта автомобиль ўзаро тўқнашиб кетган бўлиб, иккинчи ЙТҲ олтита автомобиль иштирокида содир этилган. Айрим фойдаланувчилар яна иккита автомобиль билан ЙТҲ содир бўлганини қайд этишган.
Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. ЙПХ ходимлари мазкур вазиятни ўрганишаётганини билдириб ўтишган.