11:26 / 26.05.2016
14413

Олтинкўл мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” жаранги...

Юртимизнинг барча таълим даргоҳларида юракларни ҳапқиртириб - “Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради. Тўққизинчи синфни битирган ўқувчилар ўзлари ёқтирган касбни танлаб ўрта махсус ўқув юртлари, таълимнинг навбатдаги йўналиши томон йўл олган бўлсалар, бошқалари учун орзиқиб кутилган ёзги таътил мавсуми бошланди.

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 1-умумтаълим мактабида бу тадбир ўзгача шукуҳ билан ўтди. Тадбир аввалида туман ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Солибоев битирувчиларга ўз табригини йўллади. Сўнг ўқувчилар Она Ватан, устозларни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар жой олган концерт дастури намойиш этдилар.

- Бу йил туманимиздаги умумий таълим муассасаларини 2700 нафар ўқувчилар битирмоқда,-дейди Олтинкўл ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудири Анваржон Назаров. Булардан 140 нафари академик лицейларда ўқишни давом эттиришни ният қилган бўлса, қолган 2560 нафари касб-ҳунар коллежларида таълимнинг кейинги босқичини давом эттиришади. Тажрибали устозлардан таълим ва тарбия олган битирувчиларимиздан умидларимиз бисёр. Ниятимиз, улар келгусида юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган инсонлар бўлиб етишсин

 

Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон

Top