23:22 / 26.05.2016
12278

Тинч океанида дунёдаги энг катта денгиз булути топилди

Гавайи архипелагининг шимоли-ғарбида дунёдаги энг катта булут (сув жонивори) топилди. Rossellidae оиласига мансуб организмнинг узунлиги 3,5 метр ва баландлиги автомобиль каби икки метрни ташкил этади. Мазкур янгилик ҳақида New Scientist нашри хабар бермоқда.

Булутни Папаханаумокуакеа денгиз захираси яқинидаги 2100 метр чуқурликда топишди. Уни океанологик экспедиция чоғида видеокамерага суратга олишди.

Узоқ умр кўрувчи маржонлар ёшини минераллар бўйича аниқлаш имкони мавжуд. Бироқ маржонлардан фарқли ўлароқ, гигант-булутнинг ёшини аниқлаш олимларга қийинчилик туғдирмоқда. Унинг ёши бир неча юз ёки яна бир неча минг йил бўлиши мумкин.

Top