Жамият | 22:18 / 27.05.2016
11051
2 дақиқада ўқилади

Новосибирскдаги диний маросимлар хизматлари бюроси iPhone кўринишидаги қабр тоши таклиф қилмоқда 

Новосибирскда "Белый тополь" кўргазмасида диний маросимлар хизматлари кўрсатувчи компаниялардлан бири iPhone 4 кўринишидаги қабр тошини намойиш қилди. Бу ҳақда "Комсомольская правда" нашри хабар бермоқда

Қабр тоши украин базальтидан яратилди. Унинг нархи 35 минг рублни, ўрнатиш бўйича хизмат ҳақи эса 30 минг рублни ташкил қилади. Бундай қабр тошидан Красноярскдаги буюртмачига юборилган.

Қабр тоши iPhone 4’нинг аниқ нусхаси бўлиб, унда нафақат смартфон билан мутаносиблик, балки орқасида ҳақиқий смартфондагидек ёзувлар ҳам мавжуд.

"Тўғрисини айтсак, биз бу ғояни "ВКонтакте"дан олдик. У ерда кимдир шунга ўхшаш фотоколлаж қилибди, бу эса мижозларимиздан бирига ёққан ва биз унга iPhone кўринишидаги қабр тошини ясаб бердик", деб айтди нашрга бюро директори Павел Калюк.

Бундай хизматни тақдим қилувчи фирманинг номи ошкор қилинмаган, бироқ маълумотларга кўра, Калюк Новосибирскдаги "Автограф" МЧЖга бошчилик қилади. Корхона ёдгорликлар учун тошни кесиш, ишлов бериш ва безаш билан шуғулланади.

Аввалроқ Apple раҳбари Тим Кук Амстердамдаги тадбирда 1670 йилда чизилган суратда iPhone тасвирини кўргани ҳақида сўзлаб берганди.