08:43 / 31.05.2016
3484

ОАВ: Идлибга берилган авиазарбаларда тинч аҳоли ҳалок бўлди

30 май куни Суриянинг Идлиб муҳофазасининг пойтахти Идлиб шаҳрига камида 7 та авиазарба берилгани қайд қилинган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Сурияда инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши маълумотларига кўра, номаълум самолётлар берган зарба оқибатида 150 дан кўпроқ киши жабр кўрган. Кенгашда тахмин қилинишича, зарбалар Россия авиацияси томонидан берилган.  

Таъкидланишича, зарбалардан бир қисми маҳаллий госпиталь жойлашган ҳудудга берилган. Кенгашда шифохонанинг ўзига талофат етмаган деб ҳисобланмоқда. 

Ўз навбатида Маҳаллий мувофиқлаштирувчи қўмиталар ташкилотида миллий шифохона ён-атрофига берилган зарба оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Top