06:44 / 02.06.2016
5076

Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгаши тузилишини танқид қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгаши фаолиятини танқид қилди ва кенгаш аъзоларини маълум муддатга сайлашга чақирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Дунё БМТ Хавфсизлик кенгашининг инсоният тақдирини ҳал қилувчи бешта доимий вакилидан каттароқ. Улар орасида бирорта Африка давлати, бирорта мусулмон давлати йўқ. Қитъалар орасида бундай тенгсизлик адолат тамойилларига зиддир", деб айтди Эрдўған.

2013 йилда Эрдўған Туркия бош вазири бўлган вақтда БМТнинг замонавий тузилишини танқид қилиб, унга муқобил ташкилот яратиш истагини билдирганди.

Top