22:59 / 02.06.2016
5896

Лас-Вегас АҚШнинг энг машҳур жойи деб топилди

Expedia сайёҳлик хизмати Лас-Вегасни АҚШдаги энг машҳур жой дея эълон қилди. Бу ҳақида Daily Mail хабар беради. Фойдаланувчилар хизмат иш фаолиятини бошлаганидан бери 20 йил давомида айнан шу шаҳарни кўп излашган. 

Иккинчи ўрин Орландо шаҳрига, учинчи ўрин Нью-Йоркка насиб этди. Халқаро миқёсдаги ҳудудлар орасида эса АҚШ аҳолиси кўпроқ Мексикага қизиқиш билдирар экан. Айниқса, улар орасида Канкун ороли жуда ҳам машҳур. 

Шунингдек, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк ўртасидаги парвоз энг машҳур маҳаллий авиарейс сифатида эътироф этилди. Бундан ташқари, Американинг бошқа шаҳарларига нисбатан энг кўп йўловчилар Нью-Йоркдан учишган.

Top