11:07 / 02.06.2016
7047

Лондонлик икки киши 30 йил давомида уч аёлни қулликда ушлаб келган.

Эстонияда 47 ёшли Кайдо Мозен беш йил давомида бир аёлни қулликда ушлаган. Аввал у 51 ёшли аёлни ертўлага қамаб қўйган, бир қанча вақт ўтиб, уни исситиш мосламаси бўлмаган хонага кўчирган. 

Полиция ходимларининг маълумотларига кўра, Кайдо аёлнинг устидан кулиб, ҳар қанақасига хўрлаган: у аёлни овқатлар қолдиғи билан боққан, мунтазам равишда унга тан жароҳатлари етказган, унинг ногиронлик ҳамда ижтимоий нафақасини олиб қўйган. Қулдор уни ўтин ёрдамида печни ёқишга, пабда ишлашга ва уй хўжалиги ишлари билан шуғулланишга мажбур қилган. Шуниси ажабланарлики, Кайдонинг дўстлари ва танишлари бундан бохабар бўлишган. 

Қулликдан озод бўлган жабрланувчи аёл умр йўлдошининг вафотидан кейин 2010 йилдан бошлаб Мозеннинг уйида ўз хоҳиши билан яшаганини айтган. 

Мозенни бошқа жиноятларда гумон қилиб қўлга олишганида иккинчи жиноят фош бўлди. Март ойида суд уни тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум қилди, шу билан бирга у жарима тўлашга маҳкум этилди.

2013 йилда худди шундай жиноят Лондон шаҳрида содир этилгани аниқланганди. Лондонлик икки киши 30 йил давомида уч нафар аёлни қулликда ушлаб келишган. Уларнинг орасида 57 ёшли Ирландия фуқароси, 69 ёшли малайзиялик аёл ҳамда 30 ёшли британиялик аёл бўлган.

Top