15:45 / 03.06.2016
7150

DM: энг қиммат авиачипта сотувга чиқарилди

Дунёдаги энг қиммат авиачипта БААнинг Etihad Airways авиакомпанияси томонидан сотувга чиқарилди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Хабар қилинишича, Лондондан Австралиянинг Мельбурн шаҳрига Airbus A380-800 ҳаво лайнерида парвоз қилиш учун харидор 80,5 минг доллар тўлаши керак бўлади. 

Бу чипта эгасини эса, самолёт бортида ётоқхона, меҳмонхона ва ювиниш хонасига эга 3 хона кутиб туради. Йўловчи учун катта икки кишилик кровать ҳамда иккита телевизор қўйилади. Бундан ташқари, унга алоҳида эшикбон ва ошпаз хизмат қилади. 

DMнинг ёзишича, бундан аввалги энг қиммат чипта Нью-Йоркда Мумбайга парвоз учун 75,9 минг долларга сотилган.

 

 

Top