12:48 / 04.06.2016
8164

Тожикистон электрон визаларни амалга киритди

Тожикистон хорижлик сайёҳлар учун электрон визаларни жорий этди. Эндиликда, анкетани тўлдириш ва Тожикистон визасини олиш учун Тожикистоннинг хориждаги консуллигига бориш шарт эмас, деб хабар қилади РИА «Новости». 

e-Visa электрон визаларини бериш https://www.evisa.tj. ҳавола орқали амалга оширилади. Сайтдан бизнес ва сайёҳлик визасини олиш мумкин. 

Виза олишни истаганлар банк карточкаси орқали 50 доллар тўлаши керак бўлади. Унинг аризаси маъқулланса, электрон почта орқали виза тақдим этилгани тўғрисида хабар келади. 

Тожикистон электрон визаси 90 кун давомида амал қилса-да, унинг эгаси 45 кун мобайнида республика ҳудудида тура олади.

Top