Жаҳон | 13:27 / 04.06.2016
20816
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти мамлакат аҳолиси учун имтиёзларни бекор қилишни илгари сурмоқда

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, мамлакат аҳолиси учун ижтимоий имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш фикрини илгари сурмоқда. Бу имтиёзлар бозор ислоҳотларини самарали амалга оширишда тўсқинлик қилаяпти, деган давлат раҳбари. 

Маҳаллий ОАВлари хабарларига кўра, мамлакат ривожланишининг жорий йил 5 ойи якунларига бағишланган ҳукумат мажлисида маъруза қилган туркманбоши, мустақилликнинг илк йилларида қабул қилинган ва халқга кўплаб имтиёзлар тақдим этган қонунларни навбати билан ўзгартириш лозимлиги ҳақида сўз юритган. 

"Бугунги кунда халқимиз турмуш даражаси анча юқори, бу имтиёзлар эса, бозор иқтисодиётига ўтишимизни қийинлаштирмоқда", — деган Бердимуҳаммедов. 

Аммо, Туркманистон етакчиси, қайси имтиёзлар қачон бекор қилинишига ойдинлик киритмаган. 

Туркманистондаги энг машҳур ижтимоий имтиёзлар сирасига, аҳолининг элетр энергияси, табиий газ, сув ва ош тузидан бепул фойдаланишга ўрнатилган имтиёзли чекловлар киради.