Жаҳон | 12:09 / 05.06.2016
3291
1 дақиқада ўқилади
Чили қирғоқлари яқинида 5,7 балли зилзила қайд этилди
Чили қирғоқлари яқинида 5,7 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар тарқатди.
РИА Новости хабарига кўра, ер силкиниши эпимаркази Косимбо шаҳридан 86 км масофада бўлган.
Зилзила келтирган тафсилотлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар келтирилмаган. Шунингдек, цунами хавфи ҳақида маълумот йўқ.