Light | 22:40 / 07.06.2016
34287
3 дақиқада ўқилади

Сув остида қолган уйлар ва уларда яшовчи инсонларнинг ҳайратланарли суратлари 

Гидеон Менделнинг «Чўкаётган дунё» фотолойиҳаси иқлим ўзгариши мавжудлигига шубҳа билан қарайдиган кишиларни ўйлантириб қўяди. Айримлар табиатнинг кутилмаган ҳодисалари оқибатида оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Бироқ буни ҳамма ҳам билавермайди.
Муаллифнинг сўзларига кўра, “Чўкаётган дунё” — иқлим ўзгариши кўламини визуаль акс эттиришга ёндашувдир.

«Бу ерда сув тошқинидан омон қолган инсонларнинг чўккан уйи олдидаги ёки собиқ гўзал ландшафтлар қаршисида мухрланган суратлари бўлиши мумкин. Сурат қаҳрамонлари совуққонлик билан камера қаршисида музлаб қолган нигоҳларида қандайдир ташвишли шикоятдан арз қилаётгандек туришибди», — дейди Гидеон.
Муаллиф суратлар орқали иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган.

«Лойиҳа 2007 йилда бошланган. Шундан бери тошқин содир бўлган кўплаб ҳудудларга ташриф буюрдим: Гаити ороли, Покистон, Австралия, Таиланд, Нигерия, Германия, Филиппин, Буюк Британия, Ҳиндистон, Бразилия, Бангладеш ва АҚШ», — дея қайд этади фотосуратчи.


Таиланд, 2011. Шаҳар сув остида қолган бўлса ҳам, аёл барибир оиласи учун егулик сотиб олгани дўконга кетмоқда.

Покистон, 2010. Хайрпур-Натан-Шах шаҳрида яшовчи Аҳмад кўчанинг ўртасида турибди. Бу тошқин Покистон тарихида энг каттаси ҳисобланган. Унинг оқиатида 20 миллионга яқин инсон жабр кўрган.

Нигерия, 2012. Хоуп ва Виктор оиласи Америкада сувга чўккан уйи олдида.

Британия оролларида 2013-2014 йиллари кучли бўрон содир бўлиши ёғингарчилик ва тошқинни олиб келади. 

Дэйв ва унинг 12 ёшли қизи Сомерсет графлиги, Барроубриж қишлоғидаги сув тагида қолган уйи ичида.
Нигерия, 2012. Жозеф ва Эмдьюранс Эдем уй дарвозаси қаршисида.

Бразилия, март 2015. Жоао де Перрейра.

Ҳиндистон, август 2007. Чинта ва Самундри Дави.

АҚШ, Жанубий Каролина штати, 2015.

Бразилия, Риу-Бранку, март 2015. Франциска Чагас дос Сантос ўз уйида.

Покистон, сентябрь 2010.

АҚШ, Жанубий Каролина штати, октябрь 2015. Кейт Несбитт.
Ҳиндистон, Кашмир, октябрь 2015.

Германия, Саксония, октябрь 2013. Брижит ва Фридхельм Тотц сув остида қолган уйида.

Буюк Британия, Жанубий Йоркшир, июнь 2007. Грэхем ва Киран Ли тошқиндан сўнг хонани тартибга келтирмоқда.

Таиланд, Бангкок, ноябрь 2011.