Жаҳон | 11:31 / 09.06.2016
4369
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон АҚШ вице-президентлигига номзодларни танлаш бошлангани ҳақида эълон қилди

АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Демократик партиядан АҚШ вице-президентлигига номзодларни танлашга киришди. Бу ҳақида у CNN телекомпанияси эфирида маълум қилди. 

Клинтоннинг таъкидлашича, унинг вице-президентликка номзодлар рўйхатига аёллар ҳам киритилиши мумкин.

"Мен бу лавозимга энг малакали номзодларни излаяпман, табиийки аёллар ҳам бундан мустасно эмас. Мен танлайдиган одам зарурат туғилганда дарҳол давлат раҳбари вазифасига ҳам кириша билиши кераклигига ишончим комил бўлиши керак. Бу - малака жиҳатидан энг асосий талаб", - дея изоҳ берди у. 

"Мен учун бу кишининг кимлиги аҳамиятсиз. Энг асосийси, у топширилган вазифани уддаласин", - қўшимча қилди Клинтон.

У номзодлар орасидан АҚШ вице-президентлигига энг лойиқ кишининг номини қачон айтишига аниқлик киритмади.

"Бунга қанча вақт кетишини билмайман", - деди АҚШнинг собиқ биринчи хоними.