11:25 / 09.06.2016
8907

Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик жиноий жавобгарликка тортилиши учун Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон фуқароси Артём Рахманов Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ватанига экстрадиция қилинди. У республика Жиноят кодексининг 127 моддаси 3 банди (вояга етмаган шахсни аксилижтимоий ишга жалб этиш) ва 169 моддаси 2 банди «в, г» хатбошиси (ўғирлик)да кўрсатилган жинояларни содир этган. 

Хабарларга кўра, Рахманов 2014 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳридаги компьютер устахонасига гумаштаси билан кириб, ўғирлик содир этган. У мазкур жиноятга 4 нафар вояга етмаган шахсни ҳам жалб этган. 

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Рахманов Россия полицияси томонидан Подмосковьянинг Пушкин туманида қўлга олинган эди.

Top