23:05 / 13.06.2016
5181

Евро-2016: Ирландия ва Швеция учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

Ирландия ва Швеция терма жамоалари Европа—2016 турниридаги иштирокларини дуранг билан бошлашди. Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадионидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Биринчи бўлимда шведлар тўпга эгалик қилишди, аммо хавфли вазиятлар ирландлар томонидан яратилди. Икки  марта хавфли зарбалар дарвоза тўсинига тегди.

Иккинчи бўлим бошида Шеймус Коулман рейд уюштириб, Уэсли Ҳулаҳанни тўп билан таъминлади, у эса бир уринишда тўпни дарвозанинг чап бурчагига жойлади. 

71-дақиқада Златан Ибраҳимович катта саҳнага чиқди, унинг хатти-ҳаракатларидан кейин ҳимоячи Киран Кларк ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди - 1:1. 

Ирландия – Швеция 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 48 Ҳулаҳан, 1:1 – 71, автогол Кларк.
Ирландия – Рэндолф, Кларк, О′Ши, Коулмэн, Маккарти (Макгиди, 85), Брэйди, Хулахан (Кин, 78), Уэлан, Хендрик, Лонг, Уолтерс (Макклейн, 64).
Швеция – Исакссон, Линделеф, Ольссон, Люстиг (Юханссон, 45), Гранквист, Ларссон, Левицки (Экдаль, 86), Чельстрем, Форсберг, Берг (Гвидетти, 59), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Маккарти (43), Линделеф (61), Уэлан (77).

Top