21:49 / 14.06.2016
7200

Афғонистон қуролли кучлари бир кун ичида 117 нафар жангарини йўқ қилди

Афғонистон армияси махсус ҳарбий амалиётлар доирасида бир кеча-кундузда 117 нафар жангарини йўқ қилди, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” агентлиги.

"Афғонистон хавфсизлик ва мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида бир нечта ҳарбий амалиёт ўтказган, уларда 117 жангари ўлдирилган, 50 нафари яраланган. 2 киши ушланган", — дейилади Афғонистон мудофаа вазирлиги хабарида. 

Амалиётлар мамлакатнинг 34 та провинциясидан 18 тасида ўтказилган. Йўқ қилинган жангарилар орасида ИШИДнинг 15 аъзоси ҳам бўлган. Ҳарбийлар сафидан 2 хизматчи ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Top