Ўзбекистон | 14:47 / 14.06.2016
20636
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон энг кўп сайёҳларни жалб этган мамлакатлар ўнталигидан жой олди

National Geographic журнали сайёҳлар учун саёҳат қилиш тавсия этиладиган энг яхши мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, энг кўп сайёҳлар ташриф буюрувчи давлатлар ўнталигида  Ўзбекистон 6-ўринни қайд этган. 

National Geographic талқинига кўра, Ўзбекистон сайёҳат учун энг хавфсиз жойдир. Шунингдек, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги тарихий ёдгорликлар ислом оламидаги энг қадимий обидалардан эканлиги, мустақиллик йилларида бу тарихий бинолар қайта таъмирланганлиги ҳақида баён қилинган. Ўзбекистон ўзининг нафақат гўзал табиати, миллий бозори, тарихий қадамжоларга бойлиги билан, балки меҳмондўстлиги билан ҳам ажралиб туриши эътироф этилган. 

Бундан ташқари, нашр сайёҳларга Ўзбекистонга борганда, албатта, унинг дунёга машҳур бўлган миллий таомларидан, айниқса, палов оши ва лағмонидан татиб кўришни маслаҳат берди. Шунингдек, ошга алоҳида таъриф ҳам келтириб ўтилган.

Рўйхатда, шунингдек, Арманистон, Непаль, Эрон, Косово, Албания, Тимор-Лесте, Грузия, Тунис каби давлатлар ҳам ўрин олган.