Ўзбекистон | 21:15 / 15.06.2016
37476
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги янги Hyatt Regency меҳмонхонасининг илк суратлари пайдо бўлди

Тошкентда қад кўтарган янги Hyatt Regency меҳмонхонаси 300 та хона, томда жойлашган италян пиццерияси, "Хива" жаҳон халқлари ошхоналари ресторани ва очиқ террасали бар, майдони 2300 метр квадратдан каттароқ анжуманлар зали, 855 метр квадратлик алоҳида залга эга бино, Spa хоналар, фитнес-марказ ва 20 метрлик усти ёпиқ бассейнга эга бўлиб, унинг қурилиши 200 млн доллардан кўпроққа баҳоланмоқда, деб ёзади myday.uz нашри.

Hyatt меҳмонхоналар тармоғига тегишли бу меҳмонхонанинг очилиши 1 июлга белгиланган. 

Меҳмонхонанинг олди шарқона безак элементларидан фойдаланган ҳолда необарокко услубида бажарилган. Бу безак элементларини шунингдек зал ва мебеллар безагида ҳам учратиш мумкин.

Меҳмонхона ҳудудида 3 food-ҳудудлар, Chai lounge, кунбўйи ишлайдиган "Хива" ресторани, Sette италян бистроси фаолият кўрсатади.

Анжуманлар ва тадбирлар учун 2300 метр квадратлик анжуманлар зали ва 855 метр квадратлик залга эга алоҳида бино кўзда тутилган.
 
Меҳмонхона 300 хонадан иборат, улардан 38 таси "люкс" тоифасига мансуб, 5 та дипломатик хона ва битта президент хонаси мавжуд. Хоналар майдони 35 метр квадратдан 190 метр квадратгача бўлиб, меҳмонхонанинг ички безагида асосан карамел ва қаймоқ рангли туслардан фойдаланилган. Безакларда ўзбек рассомлари ишларидан фойдаланилган.