14:38 / 23.06.2016
3717

«Арсенал»га ўтиши кутилган Варди «Лестер» билан шартномасини 4 йилга узайтирди

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди «Лестер»да қолди.

Томонлар ўзаро шартнома муддатини 4 йилга узайтириш бўйича келишувга эришишган.

«Жейми ва биз умид қиламизки, бу баёнот унинг кетиши ҳақидаги гап-сўзларга чек қўяди», – дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 арафасида бу 29 ёшли футболчи 20 млн фунт стерлинг эвазига «Арсенал»га бориб қўшилиши ҳақида хабарлар берилганди.

Манба: Tribuna.Uz

Top