Спорт | 13:54 / 23.06.2016
4140
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович Швеция терма жамоаси сафидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Евро-2016 турнирининг гуруҳ босқичи 3-турида Бельгияга қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашув шведлар ҳужумчиси Златан Ибраҳимович учун миллий терма жамоа сафида ўтказилган сўнгги учрашув бўлиб қолди.

34-ёшли футболчи ушбу учрашув арафасида Европа чемпионатидан кейин Швеция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилганди.

Шведлар бельгияликлардан қабул қилинган мағлубиятдан кейин гуруҳда сўнгги ўринда қолишди ва турнирни тарк этишди.

Златан терма жамоа сафида 2001 йилдан буён ўйинларда иштирок этиб келди. У Швеция билан ЖЧ-2002 ва ЖЧ-2006 турнирларида, шунингдек 4 марта Европа чемпионатида (2004, 2008, 2012 ва 2016 йй) иштирок этган.

Ибраҳимовчи терма жамоада 116та ўйин ўтказиб, 62та гол урган ва мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган.

Манба: Tribuna.uz