Ғарбий Тянь-Шань Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши мумкин
Жорий йилнинг10-20 июль кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатининг 40-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётганлар жаҳондаги 29 та янги табиат, маданий, шунингдек, аралаш хусусиятга эга объектларни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Объектлар қаторида Ғарбий Тянь-Шань тоғлари ҳам бор. Бу ҳақда БМТ ахборот маркази хабар берган.
Ғарбий Тянь-Шань тоғларини Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритишни сўраб Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ариза билан чиқишган. Тянь-Шаннинг (Осмон тоғлари) энг баланд чўққиси Ғалаба чўққиси бўлиб денгиз сатҳидан 7439 м баландликда жойлашган.
Ғарбий Тянь-Шань тоғлари марказий қисмидан баланд бўлиши билан бирга ажойиб ва турфа хилдир. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ва қисман Тожикистон ҳудудларида жойлашган Ғарбий Тянь-Шань тоғлари шимолий-шарқдан жануби-ғарбга томон 300 км масофада ястаниб ётади, деб ёзмоқда Orient-Tracking.com.
Бутунжаҳон мероси рўйхатига дунёнинг 1000 дан зиёд объекти киритилган.
Фото: Анвар Ходжаниязов