22:04 / 25.06.2016
6315

Хорватия-Португалия: Илк кичик финал

Бугун Европа чемпионатида плей-офф ўйинлари бошланади. Куннинг учинчи ўйинида Хорватия ҳамда Португалия терма жамоалари ўзаро баҳслашишади. Бу ўйинни финал олдидан бўлиб ўтадиган кичик финал дейиш мумкин.

Учрашув Тошкент вақти билан 23:59да «Болларт-Делелис» стадионида бошланади. Уни испаниялик карлос Веласко Карбало бошқариб боради.

Хорватия Европа чемпионатини Д гуруҳида бошлади. Хорватлар Туркия ҳамда Испанияни мағлуб этишди. Чехияга қарши ўйинда эса дуранг қайд этишди.

Португалия Ф гуруҳида қатнашди. Криштиану Роналду жамоасининг дастлабки ики турда омади келмади. Улар Австрия ва Исландияга қарши ўйинда жуда ёмон ўйнашди ва дуранг ўйнашди. Учинчи турда эса Венгрияга қарши жуда яхши ўйин кўрсатишди. Бироқ бу гал ҳам улар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди. Учта ўйиндаги дуранг ҳам Португалиянинг плей-оффга чиқишига халақит бермади.

Хорватия ҳамда Португалия ўртасидаги финал олдидан бўлиб ўтадиган кичик финални ўтказиб юборманг. Ўйинни томоша қилиш имонингиз бўлмамаса, Tribuna.uz сайтида олиб бориладиган матнли трансляцияни кузатиб боринг. Ярим тунда футбол кўришга нима етсин...

Top