01:52 / 28.06.2016
5595

Евро-2016 тарихда энг кўп гол урилган Европа чемпионатига айланди

Англия терма жамоаси Уэйн Рунининг Европа чемпионати нимчорак финали доирасида Исландия дарвозасига 4-дақиқада киритган голи турнирдаги 86-гол бўлди. 

Натижада ушбу мусобақа олдинги чемпионатлардаги сермаҳсуллик кўрсаткичидан ўзиб кетди.

Бундан олдинги рекорд Евро-2000 турнирида қайд этилган. Ўшанда мухлислар турнир давомида 85 гол кўришганди. Евро-2016 турнирида эса ҳозирга келиб урилган голлар сони 88тага етди (Рунининг голидан кейин исландияликлар 2 марта Жо Ҳарт дарвозасини ишғол этишди.

Қайд этиш керакки, голларнинг кўплиги Евро-2016да илк марта 24 жамоа иштирок этаётгани ва ўйинлар сони мутаносиб равишда ортгани билан боғлиқ. 1960 йилдан 1976 йилгача турнир иштирокчилари сони 4та бўлган. 1980 йилдан 1992 йилгача Европа чемпионатининг финал босқичида 8тадан жамоа иштирок этган, 1996 йилдан бошлаб эса жамоалар сони 16тага етганди.

Евро-2016 – 88 гол,

Евро-2000 – 85

Евро-2004 – 77

Евро-2008 – 77

Евро-2012 – 76

Евро-1996 – 64

Манба: Tribuna.uz

Top